6
Музлатгич
«HAIER»
UZ
Ишлатиш кулланмаси
●
Музлатишдан олдин озиқ-овқат маҳсулотларини алюмин фолгага ўранг ёки герметик контей-
нерларга ёки махсус музлатиш пакетларига жойлаштиринг.
●
Музлатгичга иссиқ маҳсулотларни жойлаштиришдан олдин уларни совутинг.
●
Катта миқдорда бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотлари тезроқ музлайди. Музлатилаётган маҳсу-
лот порциясининг тавсия этиладиган максимал оғирлиги
–
2,5 кг.
●
Илиқ маҳсулотларни музлатилган маҳсулотларнинг олдига жойлаштирманг. Музлатилган маҳ-
сулот эриши ва унинг сақлаш муддати камайиши мумкин.
●
Техник маълумотлари жадвалида кўрсатилган хона хажмининг миқдоридан ошириш мақсадга
мувофиқ эмас.
●
Музлатгичга катта миқдорда маҳсулотларни жойлаштиришдан аввал, супермузлатиш функци-
ясини 24 соат олдин ёқиб қўйилиши тавсия этилади.
●
Харид қилинган чуқур музлатиши керак бўлган маҳсулотларнинг сақлаш муддати маҳсулот ту-
ри ва унинг қадоғига қараб ўзгариши мумкин. Доимо ишлаб чиқарувчининг қадоқда кўрсатиб
ўтган йўриқномаларига амал қилинг.
ҚАЙТА ЭРИТИШ
Музнинг қалинлиги 5-6 смга етганида, қурилмани қайта эритиш зарур.
Қурилманинг деворларидаги музни тозалаш мақсадида электрик, ўткир ва механик предметлардан
фойдаланманг, фақатгина агар ишлаб чиқарувчи томонидан ёки техник хизмат кўрсатиш маркази
томонидан тавсия этилган бўлса фойдаланишингиз мумкин.
Қурилманинг ички деворларини муздан тозалаш учун пластик ёки ёғоч ва ўткир бурчаклари бўлма-
ган куракчалардан фойдаланинг. Металлдан ишланган куракчалардан фойдаланманг.
Қуйидаги ҳаракатларни бажаринг:
1. Қурилма электротармоқдан узилганлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилинг.
2. Муздан терингизга шикаст етмаслиги мақсадида қўлингиз қуруқлигига ишонч ҳосил қилинг
(қулқопдан фойдаланиш тавсия этилади).
3. Барча музлатилган маҳсулотларни музхонадан олиб, контейнер ёки музлатадиган тўрвага со-
линг, устига паст ҳароратни ушлаб туриш мақсадида музлатилган блокларни ёки махсус қа-
доқланган муз бўлакларини қўйган ҳолда қуруқ салқин хонага жойлаштиринг.
4. Қурилманинг паст қисмидаги сув тушириладиган тешик пўкагини чиқаринг (бор бўлса). Акс ҳол-
да, сочиқ ёки губка билан музхонанинг тагидаги сувни артинг.
5. Эҳтиёткорлик билан ички деворлардаги музни олиб, раковинанинг ичига эритиш учун ташлаб
қўйинг.
6. Музхонанинг ички юзасини яхшилаб тозаланг, илиқ сув билан ювиб қолган тўкилган суюқли-
клар ва овқат қолдиқларини тозаланг.
7. Сув шимадиган сочиқ ёки губка билан қуруқ холатигача қурилмани артинг ва 3-4 дақиқага ша-
моллатиш учун қолдиринг.
8. Сув тушириладиган тешик пўкагини жойига ўрнатинг (бор бўлса).
ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ МУЗЛАТИШ
ТОЗАЛАШ ВА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
Ҳар бир техник хизмат кўрсатишдан ёки тозалашдан олдин қурилма электротармоқдан узилганли-
гига ишонч ҳосил қилинг.
Агар қурилмадан узоқ вақт давомида фойдаланишни режалаштирмаётган бўлсангиз, ёқимсиз ҳид
пайдо бўлмаслиги учун қопқоғни очиқ қолдиринг.